Технология
ChatGPT фойдаланувчи номидан ёзишмаларга жавоб беришни ўрганди
Технология

ChatGPT фойдаланувчи номидан ёзишмаларга жавоб беришни ўрганди

Сунъий интеллект тўпланган маълумотлар асосида матнлар тайёрлайди ва уларни суҳбатдошларга юборади.

ChatGPT фойдаланувчи номидан ёзишмаларга жавоб беришни ўрганди

Фото: Getty Images

Дастурчилар нейротармоқни iMessage хизматига интеграция қилди. Шундан сўнг macOS учун янгиланган версия фойдаланувчининг ёзишмаларига кириш имкониятига эга бўлди.

Хабар қилинишича, чат-бот қурилма эгаси кимлар билан ва қандай мавзуларда суҳбатлашишини таҳлил қила олади.

Сунъий интеллект тўпланган маълумотлар асосида матнлар тайёрлайди ва уларни суҳбатдошларга юборади.

OpenAI компаниясининг билдиришича, бу функция автоматик равишда ёқилмайди — уни фойдаланувчи фаоллаштириши керак.

Дастур ҳар бир хабарни юборилишидан олдин фойдаланувчи тасдиқлашини сўрайди.