Ўзбекистонда ўзбек тилининг рақамли муҳитдаги мавқеини мустаҳкамлаш ва уни илм-фан ҳамда технологиялар тилига айлантириш мақсад қилинган. Бунинг учун ўзбек тилидаги сунъий интеллект моделларини ривожлантиришга қаратилган чоралар ишлаб чиқилади.

Президентнинг ПФ–242-сонли фармонида ўзбек тилининг рақамли макондаги имкониятларини кенгайтириш алоҳида вазифа сифатида белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, 2027 йил январь ойига қадар ўзбек тилидаги адабиётлар, қўлланмалар ва бошқа ахборот ресурсларини рақамли кўринишга ўтказиш дастурини тасдиқлаш назарда тутилган.
Шунингдек, ўзбек тилидаги сунъий интеллект моделларини ривожлантириш, жумладан, катта тил моделларидан ўқитиш жараёнларида фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш режалаштирилмоқда.
Мазкур ташаббуслар ўзбек тилидан таълим, фан ва рақамли технологиялар соҳаларида фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.



