Жамият
Энди армияга бормоқчи бўлганлар наркотестдан ўтади
Жамият

Энди армияга бормоқчи бўлганлар наркотестдан ўтади

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт асосида армияга қабул қилинаётган фуқаролар учун гиёҳвандлик воситалари бўйича мажбурий тиббий текширув тартиби жорий этилди.

Текширув икки босқичда ўтказилади: аввал пешоб намунаси экспресс-тестдан ўтказилади. Натижа мусбат чиқса, қон ёки пешоб намунаси қўшимча лаборатория текширувига юборилади. Наркотест натижаси мусбат чиққан ёки намуна топширишдан бош тортган фуқаролар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.