Иқтисод
Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми маълум қилинди
Иқтисод

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–июл ойларида 731,9 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилди. Шу даврда дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 683,4 минг тоннани, табиий газ ҳажми эса 21,6 млрд куб метрни ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонда айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, январ–июл ойларида мамлакатда 731,9 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, мазкур даврда дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 683,4 минг тоннани ташкил этган.

Етти ой давомида Ўзбекистонда 3,5 млн тонна кўмир, 368,7 минг тонна нефт ва 567,5 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилган.

Табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 21,6 млрд куб метрни ташкил этган.

Бундан ташқари, 2026 йилнинг январ–июл ойларида республикада 137,6 минг дона автомобил двигатели ишлаб чиқарилган.