Амалиётда муаммоларга сабаб бўлаётган апострофли O‘ ва G‘ ҳарфлари диакритик белгили Ö ва Ğ шаклини олади. Ҳарф бирикмаси шаклидаги Sh ва Ch ўрнини диакритик белгили Ş ва Ç эгаллайди.
Олий Мажлис Сенати “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади.
Қонун билан, алифбога қуйидагича ўзгартишлар киритилмоқда:
O‘ o‘ → Ö ö
G‘ g‘ → Ğ ğ
Sh sh → Ş ş
Ch ch → Ç ç
Шунингдек, Ng мустақил ҳарф сифатида алифбодан чиқарилади. Тутуқ белгиси сақлаб қолинади.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар тўсиқсиз муомалада қолади. Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлардан эса улар яроқсиз ҳолатга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.

Таҳрирланган ўзбек-лотин алифбосининг стандарт клавиатурадаги тахминий кўриниши



