Сиёсат
«Imarat Development» раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Сиёсат

«Imarat Development» раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Пойтахтда ваъда қилинган янги уйлар аслида Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида қурилаётгани маълум бўлгач, харидорлар квартира пулини қайтаришни талаб қилишган. Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи назоратига олинган.

«Imarat Development» раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси офиси Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳ кўчасида жойлашган «Imarat Development» масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

Идора матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиб, мазкур МЧЖ фаолияти юзасидан ишончсизлик билдирган ва жамият раҳбариятига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув давомида аниқланишича, пойтахтда қурилиши ваъда қилинган янги уйлар аслида Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида қурилаётгани маълум бўлгач, харидорлар норозилик билдириб, пулини қайтаришни талаб қилишган. Бироқ тўловлар қайтарилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг икки моддаси аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган:

Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда прокуратура томонидан назоратга олинган. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши таъкидланган.