Сиёсат
Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди
Сиёсат

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи давомида Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни қандай кетаётгани ҳамда олдинда турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.

“Бизни доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмагини бераётган қадрли Оконжо-Ивеала хонимга миннатдорлик билдираман. Бу йўлнинг катта қисмини босиб ўтдик, бундан кейин шаҳдимизни сусайтирмасдан, бошланган ишни ниҳоясига етказишимиз жуда муҳим”, деди Президент администрацияси раҳбари.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Ўзбекистон 2026 йил декабргача Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон инвестиция даражасидаги кредит рейтингини олиб, ЖСТга аъзо бўлишни якунламоқчи.