Навоий
 НАВОИЙ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ЯНГИ ФАХРИЙ ПРОФЕССОР
Навоий

НАВОИЙ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ЯНГИ ФАХРИЙ ПРОФЕССОР

Сингапур Менежмент университети профессори Висуанатан Гопаланга Навоий давлат университетининг “Фахрий профессори” унвони берилди.



Ушбу унвон университет ректори, профессор М.Б. Калонов томонидан тантанали равишда топширилди.

Профессор Висуанатан Гопалан таълим, менежмент, инсон ресурсларини бошқариш, стратегик менежмент ва илмий тадқиқот методологияси йўналишларида 30 йилдан ортиқ халқаро тажрибага эга.


У 2024 йилдан буён Навоий давлат университети билан ҳамкорлик қилиб, магистратура талабаларига илмий тадқиқот методологияси, академик ёзув ва тадқиқот дизайни бўйича дарс бериб келмоқда. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар учун семинар-тренинглар ўтказиб, докторантларнинг илмий фаолиятига раҳбарлик қилмоқда.

Учрашувда Навоий давлат университети ва Сингапур томони ўртасида таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, замонавий таълим методларини жорий этиш ҳамда халқаро академик алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.