Навоий
Навоийда бирорта битирувчи ёшни ишсиз қолдирмаслик вазифаси қўйилди
Навоий

Навоийда бирорта битирувчи ёшни ишсиз қолдирмаслик вазифаси қўйилди

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги йиғилишда ҳар бир ишсиз ёш билан алоҳида ишлаш вазифаси қўйилди. Ёшлар ишга жойлаштирилади, тадбиркорликка йўналтирилади ёки касб-ҳунарга ўқитилади. Бу иш ҳудудий штаблар орқали олиб борилади. Ёшлар ўз мутахассислиги ва қизиқишига қараб иш ўринларига йўналтирилади.

Йиғилишда камбағал оилалар муаммолари ҳам кўриб чиқилди. Бир ҳафтада Нуротада 297 та, Учқудуқда 37 та, Конимехда 20 та муаммо ҳал этилди.