Навоий
Бухоро ва Навоийда 34 йиллик иссиқлик рекорди янгиланди
Навоий

Бухоро ва Навоийда 34 йиллик иссиқлик рекорди янгиланди

Ўзбекистоннинг Бухоро ва Навоий шаҳарларида 8 ноябр куни ҳаво ҳарорати 30 даражага етди. Натижада ҳар икки шаҳарда айнан шу сана учун 1992 йилдан буён сақланиб келган ҳарорат рекордлари янгиланди.

Бухоро ва Навоийда 34 йиллик иссиқлик рекорди янгиланди

Фото: REUTERS

Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 8 ноябр куни Бухоро шаҳрида ҳавонинг максимал ҳарорати +30,6 °C ни ташкил этди. Бу 1992 йилнинг худди шу куни қайд этилган +29,5 °C даражадан 1,1 даража юқори.

Навоий шаҳрида эса ҳаво ҳарорати +30,0 °C гача кўтарилди. Аввалги рекорд 1992 йилда ўрнатилган бўлиб, ўша куни максимал ҳарорат +28,7 °C ни ташкил этган. Янги кўрсаткич ундан 1,3 даража юқори бўлди.

Шу тариқа, Бухоро ва Навоийда метеорологик кузатувлар тарихида 8 ноябр санаси учун энг юқори ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилди.