Навоий вилоятида фаолият юритувчи «O.B.P.» МЧЖ раҳбари асоссиз тўловларни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, жамиятга тегишли бўлган паррандачилик фабрикаси жойлашган ер майдони аслида қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасига киришига қарамай, «UZKAD» тизимига киритиш жараёнида саноат тоифасида акс этиб қолган. Бунинг оқибатида эса ер солиғи юқори ставкда шаклланиб, ортиқча солиқ ҳисобланишига олиб келган.
Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг маълумотлари ҳамда амалдаги қонунчилик талаблари асосида таҳлил қилинди.
Навоий вилояти солиқ бошқармаси ва вилоят кадастрлар палатаси билан биргаликда кўрилган чора-тадбирлар натижасида мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, тадбиркорга ҳисобланган 159 млн сўм миқдоридаги солиқ тўловлари бекор қилинди ва тадбиркорнинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланди.

Сиёсат


