Навоий
НАВОИЙ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА КОРЕЙС ТИЛИ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ
Навоий

НАВОИЙ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА КОРЕЙС ТИЛИ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Навоий давлат университетида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги таълимий ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Корейс тили марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда М. Калонов ҳамда Жан Чун Су сўзга чиқиб, икки университет ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, талабалар учун яратилаётган янги имкониятлар ва таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар.



🇰🇷 Маросимда Bucheon University делегацияси таркибида университет ректори Жан Чун Су, проректорлар Чои Жун Хёк ва Сонг Еу Жин, Халқаро алоқалар бўлими директори Коо Жунг Еун, мутахассис Ким Оксана, ректор ёрдамчиси Бае Чеон Жу, шунингдек, Корея таълим маркази директори Парк Ин Соо ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар иштирок этди.

🎨 Тадбир давомида меҳмонларга ўзбек миллий санъатига оид кўргазма намойиш этилиб, унда миллий либослар, амалий санъат намуналари ва ўзбек миллий рақслари акс эттирилди.

💃 Шунингдек, байрамона дастурдан мусиқий чиқишлар ва рақслар ўрин олиб, тадбирга ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.

🎀 Маросимнинг муҳим лаҳзаларидан бири — Корейс тили марказининг очилиш рамзи сифатида лентанинг тантанали кесилиши бўлди.



🌏 Мазкур марказнинг ташкил этилиши Навоий давлат университети талабалари учун корейс тилини чуқур ўрганиш, Корея олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро таълим имкониятларидан кенг фойдаланиш учун янги имкониятлар эшигини очади.


Навоий давлат университетида халқаро ҳамкорлик — янги босқич сари! 🇺🇿🤝🇰🇷