Навоий
НКМК конида автоағдаргич шинаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Навоий

НКМК конида автоағдаргич шинаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса 10 сентябр куни НКМКнинг “Қизилқум” кон бошқармаси таркибидаги Пистали конида содир бўлган. Ҳалок бўлган ишчилардан ташқари яна бир неча киши турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда.
 
Бу комбинатда сўнгги 2 ойда инсонлар ўлими билан боғлиқ иккинчи ҳодиса.